Италия компанияси Сурхондарёда янги цемент заводини қуради

Италиянинг “Team Network” компанияси цемент ишлаб чиқариш заводларини лойиҳалаш, қурилиш, фуқаролик ва саноат муҳандислиги, логистика, менежмент ҳамда ихтисослашган ходимлар томонидан тақдим этиладиган техник маслаҳат хизматларини кўрсатиш билан шуғулланади.

Учрашувда Сурхондарёда 220 млн евро миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш эвазига йилига 1 млн тонна портландцемент ишлаб чиқариш қувватига эга завод қуриш, қурилиш учун Шеробод туманида 250 гектар ер майдони ажратиш масалалари, шунингдек, лойиҳа доирасида хорижий компанияга бериладиган солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа преференциялар ҳақида фикр алмашилди.

 

Янги заводни 2023 йилнинг 1-чорагида ишга тушириш режалаштирилмоқда. Завод 500 кишини иш билан таъминлайди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.