Тўра Боболов: “Болдек ширин узум етиштириш учун Сурхондарёда барча имконият бор”
Президентимиз раислигида жорий йил 7 июль куни узумчилик ва пиллачилик соҳасида мавжуд муаммолар ҳамда тармоқни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида узум етиштиришни кўпайтиришда аҳоли хонадонларидан кенг фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Янги рўзғор маҳалласи аҳолиси томарқада воиш усулида узум парваришлаб, мўл ҳосил етиштиришнинг ҳадисини олган. Жумладан, маҳалладаги 1 минг 151 та хонадонда 6 минг 250 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. 800 га яқин хонадонда узум воиши мавжуд. 200 хонадон мўъжазгина томарқасида воиш усулида болдек ширин узум етиштирмоқда.
Маҳалланинг Нурафшон кўчасида 114 хонадон бор. Аҳил, иноқ оилаларнинг қай бирига кирманг, узум воиши кўзингизни қамаштиради. Жорий йил баҳорида шу кўчада яшайдиган Ўткир Раҳимов таклифи билан Нурафшон кўчасининг 400 метр қисмида 200 тупдан ортиқ серҳосил навли узум воиши қурилди. Металл конструкциясидан ихчам ва баланд қилиб, барпо этилган воишдаги Ризамат ота, Мерседес, Кетмонсопи, Ҳусайни, Келин бармоқ каби узум навдалари ҳудудга янгича чирой, ўзгача файз улашмоқда. Кўчанинг Ўткир Раҳимов хонадони жойлашган ҳудудидаги ишком дастлабки ҳосил нишонларини кўрсатди.
Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайдиган Ўткир Раҳимов уч йил илгари кўчада баланд воиш барпо этиб, ҳовлисининг рўпарасига ўзгача файз киритган эди,дейди Янги рўзғор маҳлласи раисининг ўринбосари Мансур Маъмуржонов.Бу йил эса кўчага тўлиқ воиш қуриб, узум парваришлаш ғоясини ўртага ташлади. Бу таклиф қўллаб-қувватланиб, эрта баҳордан ишга киришилди. Намунали кўча сифатида танлаб олиниб, улкан бунёдкорлик ишлари бошланди. Кўчадаги битта воишни бунёд этиш учун 15 миллион сўм маблағ сарфланди. Бунинг учун тижорат банки томонидан имтиёзли кредит маблағи ҳам ажратилди. Қувонарлиси, эндиликда кўча янада обод, озода ва салқин, тунда ёруғ бўлиш баробарида аҳолимизнинг даромад манбаларидан бирига айланмоқда.
Кўргазмали семинар қатнашчиларида анвойи гуллар солланиб турган кўчаларнинг тоза, озодалиги ва қурилиш бўлаётган уйларнинг кўча қисмида ҳам биронта қурилиш материали ёки чиқиндиси йўқлиги катта қизиқиш ўйғотди.
Айтишларича, маҳаллада азалдан бир анъана шаклланган. Шунга кўра, кўчада тозалик ва озодаликка риоя этмаган оила койилиб, дашном берилмайди, дили оғритилмайди. Балки, кўчага чиқинди тўккан ёки қурилиш материалини ҳовлисига киритмай, кўчада қолдирган инсон маҳалланинг тўй ёки бошқа тадбирларига маълум муддат таклиф этилмайди. Лўнда қилиб айтганда тадбирлардан четлатилади. Шу боис ҳар бир оила нафақат ҳовлиси, балки кўчанинг ободлигига алоҳида эътибор билан қарайди. Фақат махсус транспорт келгач, аҳоли уйда тўпланган чиқиндиларни кўчага олиб чиқади.
Семинарда қайд этилганидек, маҳаллада узумчилик ҳудуднинг “ўсиш нуқтаси” сифатида танлаб олинган. Шунга мувофиқ хонадонларда воиш барпо этиш учун 2 миллиард 400 миллион сўм имтиёзли кредит ажратишга лойиҳа қилинган. Шу кунгача ана шу маблағнинг 1 миллиард 210 миллион сўми ўзлаштирилди.
Кўргазмали семинар иштирокчилари Нурафшон кўчасида олиб борилган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ва қад ростлаган узум воишлари билан танишди. Хонадонлардаги ишкомларда серҳосил ва харидоргир узум навларини парваришлаш тажрибасини ўрганди.
– Давлатимиз раҳбари маҳаллаларни кўркам ва обод гўшага айлантириш, узумчиликни сердаромад тармоқ сифатида ривожлантириш бўйича биздан талаб қилаётган ишлар бу маҳаллада аллақачон шаклланган, – деди вилоят ҳокими. – Энди бу тажрибани воҳада кенг оммалаштирамиз. Болдек ширин узум етиштириш учун Сурхондарёда барча имконият бор. Кўчаларга мана шунақа воиш қуриб, икки-уч туп серҳосил, харидоргир узум токларидан яхши ҳосил олиш мумкин. Иккинчидан, кўчалар кўркам ва озода, ёзда салқин, воишга ўрнатилган чироқлар билан тунда ёруғ бўлади. Учинчидан, узумдан мўл ҳосил олинадиган ҳудудларимиздаги томарқаларда воиш усулида маҳсулот етиштиришни йўлга қўямиз. Фақат, серҳосил, бозорда рақобатбардош, харидоргир узум навларини танлаб экамиз.
кўздан кечирди.
Ораста ҳовлининг 4 сотих ерида ихчам воиш барпо этилган. Тагида ловия ва мош парваришланмоқда. Шунингдек, ҳовлининг айвонидаги ишкомда ҳам мўл узум ҳосили товланиб турибди. Ҳар қарич ердан оқилона фойдаланётган оила соҳибининг айтишича, ўтган йили томарқасидан ўттиз миллион сўмга яқин қўшимча даромад олган. Бу йил ҳосил янада мўл. Шунга яраша даромад ҳам кўпроқ бўлиши кўтилмоқда.
Ўткир Раҳимов семинар қатнашчиларига узумнинг Ризамат ота, Кетмонсопи, Келин бармоғи, Хусайни каби харидоргир, серҳосил навлари ва уларни парваришлаш усуллари ҳақидаги тажрибалирини гапириб берди. Сўнгги йилларда узумчиликка давлат даражасида эътибор қаратилаётгани соҳани янада ривожлантиришга хизмат қилиши ҳусусидаги фикрлари билан ўртоқлашди.Маҳалланинг Жума Пирназаров кўчасида яшайдиган Холиддин Ботиров 10 сотих майдонда воиш усулида Ризамат ота, Шоҳона, Мерседес, Ҳусайни навли узум етиштиришни йўлга қўйган. Отахоннинг томарқасида 70 туп, кўчада 5 туп ток парваришланмоқда. Оиладаги 7 кишига ихчамгина узумзор қўшимча ризқ улашади. 2019 йил Холиддин бобо узумдан 30 миллион сўмга яқин даромад олган. Ўтган йили ҳосил яхши бўлмагани учун даромад ҳам андак пасайган. Бу йил узумзордан 5 тоннача ҳосил олишни чўтламоқда.
Маҳалланинг Жума Пирназаров кўчасида яшайдиган Холиддин Ботиров 10 сотих майдонда воиш усулида Ризамат ота, Шоҳона, Мерседес, Ҳусайни навли узум етиштиришни йўлга қўйган. Отахоннинг томарқасида 70 туп, кўчада 5 туп ток парваришланмоқда. Оиладаги 7 кишига ихчамгина узумзор қўшимча ризқ улашади. 2019 йил Холиддин бобо узумдан 30 миллион сўмга яқин даромад олган. Ўтган йили ҳосил яхши бўлмагани учун даромад ҳам андак пасайган. Бу йил узумзордан 5 тоннача ҳосил олишни чўтламоқда.
Шу кўчада яшайдиган Абдуғаффор Тоиров томарқасида 110 туп ток парваришланмоқда. Узумзорда уч оила меҳнат қилади. Томарқадаги муъжазгина узум боғи хонадондаги ўн жонга яхши даромад келтирмоқда.
– Ризамат ота, Президент, Келин бармоқ, оқ, қора Ҳусайни, Шоҳона навли узумларимиз бор, – дейди А.Тоиров. – Боғни янгилаганимизга тўрт йил бўлди. Ёш узумзордан ўтган йили 50 миллион сўмдан зиёд даромад олдик. Бу йил даромадимиз юз миллион сўмдан ошиши кутилмоқда. Эртачи узумлар пишиб қолди. Ҳар килосига 20 миллион сўмдан харидор бор.
Маҳалла соҳибкорларининг таъкидлашича, узум парваришлашнинг ўзига хос сиру-синоати мавжуд. Эрта баҳорда навдаларни чилпиш керак. Ўз вақтида ширага, чанг ва шўрлашга қарши қайта ишлаш бериш лозим. Маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш, меъёрида суғориш, яхши ривожланмаётган ғўраларни ўз вақтида узиб олиш керак. Ана шунда воишдан мўлжалдаги ҳосилни олиш мумкин.
Маҳаллада эрта узиб олинаётган ғўралар шу пайтгача исроф бўлган ёки чорва молларига берилган бўлса, бу йил ғўрадан сирка олиш синовдан ўтказилмоқда. Демак, энди ғўра ҳам исроф бўлмайди. Ундан қўшимча даромад олиш ўзлаштирилмоқда.
Кўргазмали семинарда бу ерда тўпланган тажрибани кенг оммалаштириб, томарқалар ҳамда маҳаллаларнинг кенг кўчаларида узум воишлари бунёд этиш, одамларнинг даромад манбаларини ошириш ва дунё бозорида харидоргир болдек ширин маҳсулот олишни кўпайтириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. Узумчиликни қўллаб-қувватлаш бўйича яратилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш тавсия этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz