Тўра Боболов: Тадбиркорлар елиб, югурадиган кунлар ўтмишга айланмоқда

Зиммасига миллий иқтисодиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишдек шарафли вазифани олган тадбиркорлар елиб, югурадиган кунлар ўтмишга айланмоқда,­деди вилоят ҳокими.­ Давлатимиз раҳбари жорий йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқотида бу жиҳатлар ўз ифодасини топди. 

Масалан, айни пайтда 30 турдаги лицензия ва рухсатнома “онлайн” тарзда берилаётган бўлса, келгуси йилдан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатларни “онлайн” шаклда расмийлаштириш йўлга қўйилади. Йил якаунигача лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартиради. Савдо-саноат палатасига тадбиркорнинг розилиги билан барча текширишларда иштирок этиш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ваколати берилгани ҳам айни муддао бўлди. 

Эндиликда мол-мулк, даромад солиғи ва ижтимоий солиқлар ставкалари 2 баробар камайтирилиб, ернинг турига қараб, унинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ерлар имтиёзли шартлар асосида мазкур корхоналарга хусусийлаштириб берилади. Бунда тадбиркорлар ердан юқори ликвидли актив ва гаров объекти сифатида фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Шу ва бошқа янгиликларнинг барчаси давлатимиз раҳбарининг сизларга кўрсатаётган чексиз ғамхўрлиги натижасидир.

Очиқ мулоқотда 70 га яқин тадбиркорнинг мурожаати тингланиб, мутасадди раҳбарлар иштирокида уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим изланди. Тадбиркорлар банк кредитлари, ер ажратиш, замонавий ишлаб чиқаришни, хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, инфратузилма яратиш каби масалалар ўртага ташлади.

Президентимизнинг жорий йил 20 август куни тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти биз, тадбиркорларни янги ғоялар билан ўз бизнесимизни юритишга илҳомлантирмоқда,­дейди “Тезкор Нурафшон” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Искандар Разметов.­ 

Биз, асосан қурилиш ишлари билан шуғуллланамиз. Бошқа ишлаб чиқариш цехларимиз ҳам бор. Эндиликда Термиз шаҳрида замонавий тиббий диагностика маркази барпо этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. 

Бу ишимиз билан ўн беш кишининг бандлигини таъминламоқчимиз. Бугунги учрашувда шу таклифимни айтиб, бинони тубдан таъмирлаш учун 3,8 миллиард сўм кредит олишда кўмаклашишни сўрадим. Бизнес режамни эътибор билан тинглаган ҳоким бобо шу ернинг ўзида бу масаланинг ечимини топиб берди. Тез кунларда тижорат банкининг кредит маблағи ёрдамида уч қаватли биномизни қайта таъмирлашни бошлаб юборадиган бўлдик.

Учрашувда аксарият мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Айрим тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. Ижроси маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқ берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.