Ишончли вакил тарғибот тадбирларини Бойсундан бошлади
Учрашувларда ишончли вакил иштирокчиларни OʼzLiDePдан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг таржимаи ҳоли ҳамда сайловолди дастури билан яқиндан таништирди.
Таъкидландики, OʼzLiDePдан кўрсатилган Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлат – яъни, Янги Ўзбекистонни барпо этишдек улуғвор ғоя ўз ифодасини топган. Устувор йўналишлардан иборат сайловолди дастурида келгуси 5 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириб, кўп миллатли халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, илм-фан, таълим, тиббиёт, саноат, қурилиш, хизматлар кўрсатиш ва бошқа соҳаларда амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгиланган.
Президентликка номзоднинг ишончли вакили билан ўтказилган учрашувларда сайловолди дастурининг ҳар бир йўналиши юзасидан етарли маълумот берилиб, кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган оқилона ички ва ташқи сиёсат туфайли 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси изчил таъминланаётгани қайд этилди.
Музокараларда сўзга чиққанлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар сўнгги беш йилда тоғли Бойсун тумани қиёфасини тубдан ўзгартиргани ва аҳоли турмуш даражасини оширганини алоҳида эътироф этди. Айниқса, аҳолини тоза ичимли суви билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, саноатни ривожлантириш, замонавий лойиҳалар асосида намунавий уй-жойлар барпо этиш, хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият каби соҳаларда юз берган янгиланишлар ҳақида атрофлича фикр юритди. Инсон қадр-қиммати улуғланиб, адолат ва қонун устуворлиги таъминланаётган юртимизда олиб борилаётган бундай халқчил сиёсат бойсунликлар томонидан кенг қўллаб-қувватланаётгани билдирилди.
Сайловчилар билан юзма-юз очиқ мулоқотларда жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида барчани фаол қатнашишга, OʼzLiDeP номзодини қўллаб-қувватлаб, овоз беришга чақирилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz