Қумқўрғонда мавсум илғорлари тақдирланди

Тадбирда сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов эришилган бу улкан ютуқ замирида қумқўрғонликларнинг ғайрат-шижоати, миришкорлик фазилатлари мужассам эканлигини таъкидлаб, кластер, фермерлар, уларга ёрдам берган корхона ва ташкилотлар, туманнинг барча меҳнаткашларига миннатдорчилик билдирди.

Жорий йилда туманда "Termiz-Jayhun" кластери ҳамда 133 та фермер хўжалиги томонидан 7 минг 952 гектар ер майдонига чигит экилиб, 27 минг 470 тоннадан ортиқ пахта хирмони бунёд этилди.

Тадбирда мавсумда фаоллик кўрсатган меҳнат фахрийлари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарларига эсдалик совғалари топширилди. Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар байрам дастурхонига ўзгача шукуҳ бағишлади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.