Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди
Мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди. Унда Сурхондарё вилоятидан сайланган сенаторлар ва бошқа масъуллар вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тўра Боболов бошчилигида вилоят ҳокимлиги студиясидан иштирок этди.
Ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси тўғрисидаги, Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботлари эшитилди.
Бундан ташқари, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг фаолияти тўғрисидаги ахбороти муҳокама қилинди.
Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар, оқова сув тозалаш иншоотларида вужудга келаётган камчиликларнинг атроф-муҳит ҳамда аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўровлари натижалари кўриб чиқилди.
Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси биринчи иш куни якунланди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz