Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда яна бир объект фойдаланишга топширилди

Сурхондарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлими барча шароитларга эга янги бинода иш фаолиятини бошлади.

 

Бинонинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов, ички ишлар  органлари ходимлари, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамаотчилик вакиллари иштирок иштирок этди.

 

Тадбир давомида Токио-2020 паралимпия ўйинлари ғолиби Гулжаной Наимованинг автомашинаси учун илк давлат рақам белгиси вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан тантанали равишда топширилди.

 

Замон талаблари асосида таъмирдан чиқарилган ва жиҳозланган бинода эндиликда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими ходимлари фуқароларга хизмат кўрсатишади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.