Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Республика танловида вилоят "Келажак лидерлари" клуби аъзолари ғолиб бўлди

 

Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, МТРК, Халқаро пресс-клуб ҳамда “УзРепорт” ТВ телеканали ҳамкорлигида 4 та номинация бўйича ўтказилган "Saylov – 2021" видеороликлар танловида 160 дан ортиқ ишланмалар қабул қилиб олинган эди. 

 

Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар аниқланиб, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг халқаро медиа-холлида тақдирлаш маросими ташкил этилди. Танловда 1-ўрин ғолигига 20 млн. сўм, 2-ўринга 15 млн. сўм ва 3-ўринга 10 млн. сўм миқдоридаги пул мукофотлари топширилди. 

 

Видеороликлар танловининг "Мухлислар эътирофи" номинациясида Сурхондарё вилоятининг "Келажак лидерлари" клуби аъзолари томонидан тайёрланган видеоролик иккинчи ўринга муносиб деб топилди.

 

Вилоят ҳокимлиги жамоаси воҳанинг ташаббускор ёшларини ютуқ табриклаб, уларнинг келажакдаги фаолиятларига омад тилайди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.