Тўра Боболов "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ватанимиз тинчлиги, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати, кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда 25-октябрь - "Ички ишлар идоралари ходимлари куни" муносабати билан вилоят ҳокими  Тўра Боболов, Қизириқ ва Узун туманларининг ҳокимлари, вилоят ички ишлар идораларининг 45 нафар раҳбар ва ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди.

 

Денов тадбиркорлик ва педагогика институти бўлиб ўтган тадбирда мукофотларни вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Абдувоҳид Исмоилов ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.