Тўра Боболов иккита туман ҳокимига интизомий жазо қўллади
Бугун, 15 ноябрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, секторлар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши аҳволи тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Жумладан, йиғилишда самарали ижро интизоми – ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим омили эканлиги таъкидланиб, баъзи туманлар ҳокимликлари томонидан Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифалар ижросида сусткашликка йўл қўйилаётганлиги қайд этилди.
Хусусан, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида 2020 йилда Ангор ва Шўрчи туманларини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун мазкур туманлар ҳокимларига нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-қисмига асосан, “Ўртача ойлик иш ҳақининг ўн фоизи” миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Йиғилишда шунингдек, вилоятда экспорт прогноз параметрларининг бажарилиши, “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Бу борада белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ