Вилоятда жиноятчилик ва ажримларнинг олдини олиш борасидаги ишлар муҳокама этилди
Шундан сўнг, туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоятда жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни видеоселектор тарзида танқидий муҳокама қилди.Унда вилоят ҳокимининг соҳага тегишли ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, секторлар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда вилоят раҳбари воҳада олиб борилган профилактик чораларга қарамасдан, содир этилган жиноятларнинг таҳлили – ҳануз умумий жиноятларнинг салмоғи Термиз шаҳри, Термиз, Денов, Жарқўрғон ва Шўрчи туманларида камаймаётганини таъкидлаб, сектор раҳбарлари ҳамда масъулларнинг бу борадаги ишлари етарли даражада эмаслигини танқид қилди. Жиноят содир этган шахсларнинг ўз вақтида ижтимоий аҳволи ўрганилиб, маҳалла фаоллари, сектор раҳбари ва аъзолари томонидан етарли даражада ишлар олиб борилганда, рақамлардаги қўпгина фуқароларнинг жиноят кўчасига кириб қолишининг олди олинган бўлар эди, - деди вилоят раҳбари. Тўра Боболов жиноятчиликни таҳлил қилар экан, ҳар бир рақамда инсон тақдири турганини, бу одамларни комил қилиб, жамиятга қўшиш ҳудудлардаги масъулларга боғлиқ эканини айтиб, ҳар бир раҳбар зиммасидаги масъулиятни чуқур англаган ҳолда ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиши ва фуқароларимизнинг дардини тинглаб, уларга ижтимоий, маънавий, моддий томондан кўмак бериши шарт эканини қайд этди. Бу борадаги ишлар қатъий назорат остида эканини такрорлар экан, вилоят ҳокими Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Бандихон, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманларида ажримлар сонининг ошиб кетишига сабаб, оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларидаги биринчи ўринбосарлар, уларнинг раҳбарлигидаги “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари” иши қониқарли ташкил этилмагани билан изоҳлади ва масъулларига огоҳлантириш берди. Вилоятдаги барча ҳудудларда мазкур йўналишлардаги профилактика тадбирларини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz