Сурхондарёда бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда
Ҳафталик доирасида бугун Термиз давлат университетида бўлиб ўтган илмий амалий семинарда мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона алоқаларни янада кучайтириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, умуммиллий қадриятларни асраб-авайлаш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар ҳусусида фикр алмашилди.
Сурхондарё вилоятида 30 дан ортиқ турли миллат ва элат вакиллари аҳил, иноқ яшамоқда. Бир оила фарзандларидек истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари Ватанимизда амалга ошираётган ислоҳотлардан фахрланиб, мамлакатимизда юз бераётган янгиланишларни янада ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Вилоят ҳудудида миллатлараро тотувлик ва ўзаро хамжиҳатликни таъминлаш учун рус, тожик ва туркман миллий маданий марказлар фаолият юритаётир. Шунингдек,тожик миллатига мансуб аҳоли кўп истиқомат қиладиган Сариосиё, Узун, Денов ва Олтинсой туманларида ҳам Тожик миллий маданий марказлари ташкил этилиб, фаолияти самарали йўлга қўйилган.
Ҳафталик доирасида вилоятда давра суҳбатлари, миллий маданият марказлари кўргазмалари ташкил этилиб, қизиқарли концерт дастурлари намойиш қилинмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz