“Йил аёли” миллий танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Тадбирни Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Зулхумор Хидирова очиб берди.
Мазкур танловда шаҳар ва туманлардан бир нафардан 25 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар иштирок этиб, 3 та шарт асосида беллашишди.
Миллий танловининг вилоят босқичи натижаларига кўра:
Термиз шаҳридаги "Сурхон Жануб транс" МЧЖ 2-империя Демис раҳбари Марҳабо Жўрақулова, биринчи ўринга;
Узун туманидаги "Қурбоналиев Аброр" фермер хўжалиги раҳбари Нигора Давлатова, иккинчи ўринга;
Термиз тумани ҳокимлиги Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти бош мутахассиси Комила Абдуллаева, учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Танлов иштирокчиларига диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz