Сурхондарёда Давлат байроғи қабул қилинган кун кенг нишонланмоқда

Вилоят ҳокими ўринбосари бошчилигида кенг жамоатчилик вакиллари марказий кўчалар бўйлаб Давлат байроғини баланд тутиб ўтдилар. Шунингдек, велоспортчилар иштирокида байроғимиз баланд кўтарилган байрам марши ташкил этилди ва ёшлар ўртасида пиёда юриш акцияси ўтказилди.

Шундан сўнг Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида тантанали маросим бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда байроғимизда миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик беғуборлик, гўзаллик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби буюк фазилатларимиз ўз ифодасини топгани хусусида сўз юритилди.

Тадбир давомида маънавиятимизни юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган соҳа ходимларига “Маънавият фидойиси” кўкрак нишони ҳамда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган "Термизий алломалар мероси - бой маънавий хазинамиздир!" мавзусидаги мақолалар танлови ғолибларига дипломлар ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Санъаткорлар ижросидаги Ватанни, мардликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар иштирокчилар қалбига хушкайфият улашди. 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.