Сурхондарёда вилоят ҳокимлиги боғи ташкил этилмоқда. Вилоят ҳокими Тўра Боболов биринчи кўчатни экди.

 Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси “Долзарб 40 кунлик” акцияси доирасида ишлар Сурхондарё вилоятида қизғин давом этмоқда. Унда вилоятдаги нуронийлар, ёшлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

 Эътиборлиси, воҳадаги фойдаланишдан чиққан ерларда вилоят сектор раҳбарлари бошчилигида, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят ДСБнинг мевали боғлари ташкил этилмоқда.

 Бугун, вилоят ҳокимлиги учун ажратилган Ангор тумани Каттақум маҳалласи ҳудудидаги 4 гектар фойдаланишдан чиққан ер майдонида мевали боғ ташкил этилиб, вилоят ҳокимлиги ходимлари томонидан 2000 дона ўрик кўчатлари экилди.

Мевали боғда вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳамда вилоят прокурори Садриддин Турдиевлар дастлабки кўчатларни экишди.

Маълумот ўрнида, вилоятда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 16 миллион, шу жумладан, куз ойларида 6 миллион туп мевали ва манзарали дарахт ва бута кўчатлари экиш режалаштирилган бўлиб, 2 миллион 117 мингга яқини экиб бўлинди. Бугуннинг ўзида воҳада 164 минг 500 дан зиёд дарахт экилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.