Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Холлиева Шоҳида Бойматовна Сурхондарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У тайинловга қадар Термиз шаҳридаги "Амударё болалар соғломлаштириш оромгоҳи" директори лавозимида фаолият юритган.

Ш. Холлиева 1971 йилда Термиз туманида туғилган. Термиз давлат университетини бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Термиз шаҳрида мактаб директори ўринбосари, мактаб директори, Термиз тумани халқ таълими бўлими мудири лавозимларда ишлаган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.