Тўра Боболов Узун туманида сайёр қабул ўтказди

Жорий йилнинг 20 ноябр куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов халқ ҳаётидан яқиндан хабардор бўлиш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, аниқланаётган муаммоларни жойида ҳал этиш мақсадида Узун туманидаги Уланқул маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати тегишли масъуллари, давлат бошқаруви органларининг вилоят ҳудудий ташкилотлари, корхоналари ва муассасалари раҳбарлари, Узун тумани ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги  ташкилотлар, (https://t.me/axborot_xizmati/9997) корхоналар ва муассасалар раҳбарлари ҳам иштирок этган очиқ мулоқотда Узун тумани Уланқул, Нурафшон ва Узунқишлоқ маҳаллаларидаги 100 дан ортиқ фуқаронинг ичимлик ва оқова суви, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш соҳаларидаги муаммолари кўриб чиқилди.

Жумладан, мазкур маҳаллалар кўчаларида электр устунлари ўрнатиш, Уланқул ва Нурафшон  маҳаллалари ҳудудидаги 25 км ички йўлларни тошлаш, янгитдан сув қудуғи қазиш, 120 ўринли боғча қуриш, сифатли тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида бир дона юқори тиббий автотранспорт воситаси ажратиш масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли давлат идораларига муддат белгиланиб, назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокими масъул ижрочиларга берилган топшириқлар ижросини ҳал этмасдан, ўз ҳолича ташлаб қўйилиши, сансалорликка солиниши, унинг ижроси бўйича вилоят ҳокимлигига нотўғри маълумотлар тақдим этиш натижасида такрорий мурожаат қилинишига йўл қўйилган тақдирда, жавобгарлик чоралари қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.