Ичимлик суви ва сувоқава хизмати учун янги биллинг тўлов тизими

“Ўзсувтаъминот” АЖ “Ўзбектелеком” АК билан биргаликда жисмоний шахс-абонентларга 2021 йилнинг сентябрь ойида жорий этилган UzWater биллинг тизими доирасида “Шахсий кабинет” хизматини таклиф қилмоқда.

Шахсий кабинетдан фойдаланиш учун:

1) https://cabinet.uzsuv.uz сайтига ўз шахсий ҳисоб рақамингизни киритасиз;

2) Тизимга бириктирилган мобил телефон рақамига келган кодни киритасиз (биринчи марта кириш учун) ва Сиз шахсий кабинетдасиз.

Абонентларимиз таклифларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган шахсий кабинет орқали Сиз:

- ҳисоблагич кўрсаткичини масофадан туриб юборишингиз (ҳар ойда юборилиши ҳисоб-китобларнинг тўғри бўлишини таъминлайди);

- амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисида маълумотларга эга бўлишингиз;

- ичимлик ва оқова сув учун тўловларни ўзингизга қулай электрон тўлов тизимлари орқали онлайн амалга оширишингиз;

- ичимлик ва оқова сув хизматларига оид шахсий маълумотларни кузатишингиз ва мурожаат қилишингиз;

- шахсий кабинетга кириш учун паролни янгилашингиз ва бошқа қулайликлардан фойдаланишингиз мумкин.

Саволларингиз бўлса, SuvniAsra мобил иловаси, 12-55 ягона колл-маркази (24/7 режимда), uzsuv_chat телеграм чати ва ижтимоий тармоқлардаги “Ўзсувтаъминот” АЖ  саҳифалари орқали мурожаат қилинг.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.