Сурхондарёда Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориевнинг 90 йиллиги кенг нишонланмоқда

Шу муносабат билан Термиз шаҳрида Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ҳайкалтарош Ботир Ҳакимов томонидан ишланган рассом ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. (https://t.me/axborot_xizmati/10025) Тадбир давомида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориевнинг асарлари жамланган кичик музей ҳам фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти, санъат ихлосмандлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда санъат мактаб-интернатининг жажжи истеъдодлари иштирок этишди.

Дастлаб, вилоят ҳокимининг ўринбосари Жўрабек Тўраев йиғилганларга вилоят ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, сенатор Орзиқул Соатовлар сўзга чиқиб, рассом ҳаёт ва ижод йўлидаги хотираларини сўзлаб бердилар.

Тадбир иштирокчилар рассом асарлари жамланган музей фаолияти ҳамда "Рўзи Чориев издошлари" расмлар танлови иштирокчиларининг ижод намуналарини билан танишдилар.

Шунингдек, Термиз давлат университетида "Ўзбек тасвирий санъати ривожида Рўзи Чориев ижодининг ўрни ва аҳамияти" мавзусида илмий-амалий конференция ҳамда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг "Термиз АРТ" галереясида рассом ҳамда унинг издошлари асарларидан ташкил топган "Сурхон куйчиси" номли кўргазма бўлиб ўтди.

Маълумот учун, эртага, 26 ноябр куни тадбир доирасида "Рўзи Чориев издошлари" расмлар танлови ғолибларининг кўргазмаси ва тақдирлар маросими, учрашув, тақдимотлар ва маҳорат дарслари ҳамда Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллигига бағишланган ижодий-бадиий хотира кечаси бўлиб ўтади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.