Сариосиёда ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди

Сариосиё туманида "Обод қишлоқ" давлат дастури асосида ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди. Жумладан, Маржона маҳалласидаги 35 йил олдин қурилган ва таъмирталаб бўлган 23-сонли мактабгача таълим ташкилоти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, замонавий қиёфа касб этди. Мазкур ишлар учун дастур асосида 2 млрд. 36 млн. сўм маблағ ажратилди.

Шу куннинг ўзида 317 млн. сўм маблағ эвазига замонавий лойиҳа асосида қурилган ва барча шароитларга эга бўлган маҳалла идораси биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Шунингдек, тумандаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Галабутта маҳалласида 422 ўринли 63-сонли мактабда мукаммал таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди. Мазкур ишлар учун дастур асосида 2 млрд. 612 млн. сўм маблағ ажратилди.

 

Ушбу объектларининг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда туман ҳокими, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

 (https://t.me/sariosiyohokimligi/10091)Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 ноябрь куни вилоят ҳокими Тўра Боболов ҳудудларда фойдаланишга топширилмаган барча объектларнинг қурилиш пудрат ташкилотлари раҳбарлари ва жойлардаги масъуллар билан бирма-бир гаплашиб қурилиш ишларининг якунланмаслиги сабабини ўрганиб, ечими юзасидан масъулларга вазифа юклаган эди.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.