Термизда ёшлар акцияси бўлиб ўтди
Ватанни ҳимоя қилиш - ёши, фаолият соҳаси ва касбидан қатъи назар ҳар бир фуқаронинг чинакам шарафли бурчидир ва айнан шу сабабли республикамизнинг барча жабҳаларида ёшлар аксияси ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан, Сурхондарё вилояти ёшларида ҳарбий ватанпарварлик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш, ҳалқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлашга қаратилган “Менинг армиям-менинг фахрим” шиори остида ёшлар аксияси бўлиб ўтди.
Ёшлар акциясида ҳарбий қисмларда мавжуд замонавий техникалар, қурол яроқлар намойиш этилди. Шунингдек, қўл жанги кўргазмали чиқишлари ва ҳарбий оркестр куй қўшиқлари ҳамда фахрий қоровулнинг чиқишлари ёшларда катта таассурот қолдирди.
Тадбирда сўзга чиққан полковник Пўлатжон Сативалдиев бугунги кунда мамлакатимизнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги, барқарор ривожланиши ва халқимиз тинчлигини янада ишончли ҳимоя қилиш учун тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритиб, барчани бу йўлга бирдамликка ва огоҳликка чақирди. У ўз сўзида, армия ёшларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулияти ҳиссини оширишга хизмат қилувчи етакчи институтга айланмоқда деб таъкидлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz