Сурхондарё вилояти адлия бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

Абдурасулов Сунатилло Тожимуродович Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

У тайинловга қадар вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

С.Абдурасулов 1984 йилда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган. Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармасининг катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, Тошкент вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларда ишлаган.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.