Шўрчида Тўра Боболовнинг сайёр қабули бўлиб ўтмоқда

Айни пайтда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида, вилоят Халқ қабулхонаси мудири, бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирокида Шўрчи туманида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Элбаён маҳалласида яшовчи Ҳамро Омонқуловнинг маҳалла ҳудудидаги ҚВП биносини қуриш ишларини якунлаш бўйича вилоят ҳокимига қилган мурожаатига асосан, қурилиш ишлари учун зарур бўлган маблағни ажратиш ва 2 ой муддатда қурилиш ишларини якунлаш бўйича масъулларга топшириқ берилди.

 Шунингдек, Бахтигул Қўшоқова вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, Гулистон маҳалласи ҳудудидаги ўзи раҳбарлик қилаётган 7-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биносини замонавий тарзда жиҳозлашда амалий ёрдам сўради. Вилоят раҳбари фуқаронинг ушбу мурожаатини ҳам тинглади ва шу ернинг ўзида масъул ижрочиларга 25 кун муддатда ушбу ишларни якунлаш бўйича топшириқ берди ва бу ишлар қатъий назоратга олинди.

Боботоғ маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Иқболой Ҳайитова ҳам вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, яшаб турган уйининг қурилиш ишларини якунлашда амалий ёрдам сўради. Бунга жавобан ушбу мурожаат қисқа муддатда атрофлича ўрганилиб, зарур бўлган қурилиш материаллари етказиб берилиши маълум қилинди.

Сайёр қабулда мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ечим топилмоқда, муддат талаб қилинадиган ичимлик ва оқова суви, ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, тиббий хизмат кўрсатиш, уй-жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш соҳаларидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига қонуний ҳал этиш бўйича топшириқлар берилмоқда.

Сайёр қабул давом этмоқда. Тўлиқ тафсилотлар маҳаллий телеканал орқали намойиш этилиши маълум қилинади.  

Фотосуратлар

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.