Президент қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада Юртбошимиз томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий хужжатлар муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Вилоят ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этган семинарда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев мазкур қарор  ижросини таъминлаш учун эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар тўғрисида тушунчалар берди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Тўра Боболов қарорнинг муҳим жиҳатларига эътиборни қаратди. Айтиш жоизки, Президентимизнинг ушбу оқилона қарорининг ижроси вилоятимизда ишсизликни олдини олиш, аҳоли даромадини ошириш, яъни, халқни рози қилиш борасидаги ҳаракатларимизда муҳим аҳамият касб этади.

Қарорга асосан вилоятимиз бўйича 2022 йилда 5 847 гектар пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилиб, аҳолига очиқ электрон танлов орқали бериш режалаштирилган. 2025 йилга қадар эса, 14 620 гектар ер майдони шу мақсадлар учун ажратиш мақсад қилинган.  Айни дамда ушбу ерларни фуқароларга ҳар томонлама қулай бўлган ҳудудлардан ажратиш бўйича муҳокамалар ўтказилмоқда. Танлов ғолиблари ўзларига ажратилган майдонларда 10 йилгача ижара асосида сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга оширадилар.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.