Конституция – эртанги кунимиз ва келажагимиз пойдевори
Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бошқа соҳалар вакиллари, фаол ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимиз барча тармоқларида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар Ватанимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигини таьминлашга хизмат қилаётгани таъкидланди. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, бурчлари, сиёсий, иқтисодий-ижтимоий ҳуқуқлари, уларнинг кафолатлари ўз аксини топган Асосий қонунимиз жамиятни демократлаштириш ва модернизация қилишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.
Тантанали тадбирда таниқли санъаткорлар ижросида намойиш этилган концерт дастури барчага байрам кайфиятини улашди.
Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари И.Сапаров сўзга чиқди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz