Вилоят ҳокими Бандихонда ташкил этилаётган замонавий иссиқхоналар комплекси лойиҳаси билан танишди

Бандихон туманида 22 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, уларда 76 минг 500 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар натижасида фуқароларнинг 190 нафари “Темир дафтар”, 760 нафари “Аёллар дафтари” ва 2112 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган.

Эҳтиёжманд ушбу оилаларнинг меҳнатга лаётқатли ишсиз аъзоларининг бандлиги ва даромад манбани таъминлаш мақсадида тумандаги “Қудуқсой” маҳалласида замонавий иссиқхоналар комплекси ташкил этилмоқда.

Бугун, 31 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, вилоят прокурори С.Турдиев, Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов билан биргаликда ушбу маҳаллада бўлиб, иссиқхоналар комплекси лойиҳаси билан танишди.

 

 

 

Замонавий иссиқхона комплексини ташкил этиш учун 20 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, жорий йилда 300 нафар, 2022 йилда яна 300 нафар фуқаронинг ҳар бирига 3 сотихли – жами 600 та иссиқхона қуриб берилади.

 

Бу иссиқхоналарда “Қудуқсой”, “Сарой” ва “Наврўз” маҳаллалари фуқароларига оила аъзолари билан биргаликда помидор, бодринг, булғор қалампири каби  маҳсулотлар етиштириб, яхшигина ҳосил олиш, даромад топиш имкони яратилади.

2021 йил биринчи босқичда амалга ошириладиган лойиҳа қиймати 8 миллиард сўм бўлиб, унинг 2,2 миллиарди субсидия, 5,8 миллиарди банк кредити маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

 

 

 

 

Вилоят ҳокими Т.Боболов замонавий иссиқхоналар комплекси қуриладиган “Қудуқсой” ҳамда унга қўшни “Сарой” ва “Наврўз” маҳаллалари фуқаролари билан ҳам учрашди. Туманда аҳоли бандлигин таъминлаш, муносиб турмуш шароитларини яратиш мақсадида бошланган кенга кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз юритди. Фуқароларнинг муаммолари ва таклифларини тинглаб, уларни ҳал этиш юзасидан масъулларга вазифалар юклади.

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.