Тўра Боболов: Деновда рўй берган бу ҳолатдан бирдамлик ва сабр билан чиқамиз. Зарар кўрган фуқаролар ва тадбиркорларимиз учун барча зарур ёрдамлар кўрсатилади.
Куни кеча Денов туманида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 03:57 да Денов шаҳридаги икки қаватли “Инденим” савдо мажмуасида чақнаш оқибатида бинонинг деворлари қулаб тушиб, 2 киши нобуд бўлганлиги ҳамда 9 киши жароҳатланганлиги тўғрисида мутахассислар томонидан хабар берилган эди.
(https://t.me/axborot_xizmati/10228)Қисқа вақтдан сўнг воқеа жойида бўлган вилоят ҳокими ҳолат билан танишди ва фуқароларга ёрдам кўрсатиш ҳамда зарар оқибатларини бартараф этиш ишларини шахсан ўз назоратига олди.
Бугун эрта тонгдан шифохонага ташриф буюрган вилоят ҳокими у ердаги беморлар учун яратилган шароитлар билан танишди ва жароҳат олган фуқаролар ҳолидан хабар олди.
Куннинг иккинчи ярмида эса Денов туманида вилоятдаги соғлиқни сақлаш соҳасидаги масъул раҳбарлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда вилоят ҳокими тиббиёт соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳамда қилиниши лозим бўлган ишлар хусусида ўз фикрларини билдирди. Энг аввало, соҳа ходимларининг малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, коронавирус инфекциясининг инсоният ҳаётидаги салбий таъсири ҳақида тўхталиб, ундан халос бўлишнинг энг самарали ва энг ишончли йўли — фуқароларни касалликка қарши эмлаш эканлигини таъкидлади.
Учрашувда фикр-мулоҳазалар тингланиб, муаммоларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz