Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари тайинланди
Менглиев Фахриддин Валиевич Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.
Фахриддин Менглиев 1982 йилда Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Академияси, 2013 йили Ички ишлар Академиясининг Олий академик курсини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Ҳарбий (махсус) унвони подполковник.
Меҳнат фаолияти давомида турли йилларда Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида масъул лавозимларда - Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ташкилий-инспекторлик бўлими, Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бўлими, Ташкилий бошқарма, шунингдек, Музработ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи, вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Фахриддин Менглиев жорий йилнинг апрел ойидан Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz