Тўра Боболовнинг навбатдаги тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди

Термиз шаҳридаги "Имом Ат-Термизий" илмий тадқиқот марказининг мажлислар залида вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг навбатдаги "Тадбиркорлар қабули" бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият мудирлари, вилоят прокурори ўринбосари, Термиз шаҳар ва Термиз тумани ҳокимлари, шаҳар ва барча туманлар биринчи ўринбосарлари, иқтисодий корхоналар ва алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Қабулда шаҳар ва туманларидан 35 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят раҳбарига мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, коммунал соҳадаги муаммолар ва бошқа соҳаларга оид масалалар билан боғлиқ бўлди.

Қабулда қатнашган тадбиркорларнинг 4 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этиладиган 31 та масала бўйича алоқадор ташкилотларга топшириқлар берилди.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.