Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи таништирилди
Сурхондарё вилоят ҳокимлигида фаоллар йиғилишида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят давлат солиқ бошқармасининг шаҳар ва туманлар бўлим бошлиқлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда сўзга чиққан Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев Президентнинг тегишли қарори билан Сурхондарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланганлиги муносабати билан вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига шу кунгача Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Эркин Нарманов тайинланганлигини маълум қилди
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz