Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда «Сурхон миллий қадриятлар бешиги» шиори остида ёшлар форуми бўлиб ўтди Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдоларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишга қаратилган беш ташаббус лойиҳаларини янгича ташкил этиш ҳамда муаммо ва таклифларини эркин билдира олишлари учун майдон яратиш мақсадида ташкил этилган «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида Термиз шаҳридаги «Болажон» истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда аждодлардан мерос бўлиб келаётган ҳамда турли халқларнинг миллий ўйинлари ўтказилди. Форумда Термиз шаҳри ва туманлар ўртасида ўтовлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма доирасида ҳар бир шаҳар ва туманлар ўзининг миллийлигини акс эттирувчи урф-одат ва қадриятлар ҳамда ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиши ўтказилди. Маҳалладан вилоят босқичигача ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари форуми» тадбирлари орқали 600 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди. Шунингдек, форум доирасида, ёшлар ўртасида кўчалараро, маҳаллалараро йўналишида спортнинг қатор турлари бўйича «Сектор раҳбари кубоги» мусобақалари, «Камалак юлдузлари – 2021» болалар ижодиёти фестивали, «Мунозара» интеллектуал турнири, «Йил талабаси» кўрик-танловлари, Ахборот технологияларига қизиқувчи ёшлар ўртасида киберспорт ҳамда «Бир миллион дастурчи» лойиҳалари, китобхонликни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида «Зукко китобхон», «Маҳаллам китобхони» каби лойиҳалар, ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ва муваффақиятга эришган тадбиркорлар томонидан ёшлар учун бизнес-тренинг ва мотивацион учрашувлар ташкил этилди. Барча тадбирлар «Ўзбекистон 24» янгиликларида жонли эфирга узатиб борилди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдоларини рўёбга чиқаришга кўмаклашишга қаратилган беш ташаббус лойиҳаларини янгича ташкил этиш ҳамда муаммо ва таклифларини эркин билдира олишлари учун майдон яратиш мақсадида ташкил этилган «Ўзбекистон ёшлари форуми - 2021» ҳафталиги доирасида Термиз шаҳридаги «Болажон» истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда аждодлардан мерос бўлиб келаётган ҳамда турли халқларнинг миллий ўйинлари ўтказилди.

Форумда Термиз шаҳри ва туманлар ўртасида ўтовлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазма доирасида ҳар бир шаҳар ва туманлар ўзининг миллийлигини акс эттирувчи урф-одат ва қадриятлар ҳамда ҳудудда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар намойиши ўтказилди.

Маҳалладан вилоят босқичигача ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари форуми» тадбирлари орқали 600 минг нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, форум доирасида, ёшлар ўртасида кўчалараро, маҳаллалараро йўналишида спортнинг қатор турлари бўйича «Сектор раҳбари кубоги» мусобақалари, «Камалак юлдузлари – 2021» болалар ижодиёти фестивали, «Мунозара» интеллектуал турнири, «Йил талабаси» кўрик-танловлари, Ахборот технологияларига қизиқувчи ёшлар ўртасида киберспорт ҳамда «Бир миллион дастурчи» лойиҳалари, китобхонликни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш мақсадида «Зукко китобхон», «Маҳаллам китобхони» каби лойиҳалар, ёшларни бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирлар ва муваффақиятга эришган тадбиркорлар томонидан ёшлар учун бизнес-тренинг ва мотивацион учрашувлар ташкил этилди.

Барча тадбирлар «Ўзбекистон 24»  янгиликларида жонли эфирга узатиб борилди.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.