Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарёда 2021 йил фаоллари тақдирланди

Сурхондарёда 2021 йилда жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, ёшларга ибрат бўлиб келаётган нуронийлар, илм-фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳаларда юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ воҳадошларимизни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари, аҳоли вакиллари иштирокида Термиз шаҳридаги “Болажон” боғи ҳудудидаги мобил саҳнада ўтказилаётган ушбу тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов жамият ҳаётидаги самарали фаолияти, фаоллиги ва ташаббускорлиги учун тақдирланувчиларга миннатдорлик билдириб, ҳокимликнинг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширди.

Тантанали маросим санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқ ва рақсларга, Қорбобо, Қорқиз ва эртак қаҳрамонлари иштирокида фотосессияларга уланиб кетди.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.