Сурхондарёда 622 нафар болажонларга “Президент совғаси” топширилмоқда

Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби вилоятимиз шаҳар ва туманларида ҳам “Президент арчаси” театрлаштирилган байрам томошалари бошланди.

Хусусан, Термиз шаҳридаги “Grand Almaz” тантаналар саройида ўтказилган байрам тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида қурбон бўлган юртдошларимизнинг фарзандлари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов болажонларни Юртбошимиз номидан Янги йил байрами билан табриклаб, кичкинтойларга ширинликлар, ўқув қуроллари, болалар энциклопедияси ҳамда жиҳозлар киритилган “Президент совғаси”ни топширди.

Вилоятда Меҳрибонлик ва Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, Ватан сарҳадларини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган юртдошларимиз ҳамда боқувчисини йўқотган оилаларнинг 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 622 нафар фарзандларига вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимликлари, халқ таълими бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Президент совғаси” топширилмоқда.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.