Тўра Боболов: Республикадаги энг арзон уйлар Сурхондарёда бўлиши керак. Сабаби қурилишда ишлатиладиган тош, цемент, ғишт, бетон плиталар вилоятда ишлаб чиқарилади.

Мамлакатимизда ногиронлиги бор, меҳнатга лаёқати чекланган, фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бу ислоҳотлар самараси юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашида ўз ифодасини топмоқда.

Янги йил байрами арафасида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри Мангузар маҳалласида уй-жойга муҳтож юртдошларимиз учун бунёд этилган янги уйлар ўз эгаларига топширилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, хонадон эгаларини янги уй-жойлар билан табриклади.

– Президентимиз ташаббуси билан бошланган хайрли иш бугун яна 100 нафар оилалар, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг қалбида эртанги кунига умид ва ишончини мустаҳкамлади, – деди Тўра Боболов. – Бу кун сизлар учун қанчалик қадрли эканлигини мен юрагимдан ҳис қиламан. Ушбу оилалар давлат томонидан қўллаб-қувватланиб, уй-жойлари учун бошланғич тўлови тўлаб берилди. Энг асосийси, бу уй-жойлар ҳам мустаҳкам, яшаш учун тайёр ҳолда нисбатан арзон нархда сизларга топширилмоқда. Яъни, 1 кв. метр учун 3 млн. 200 минг сўм. Бундан кейин шаҳар ва туманларда шундай уйлар қурилади. Бунинг учун вилоятимизда барча имконият мавжуд. Қурилиш материалларнинг деярли барчаси ўзимизда ишлаб чиқарилади. Қум-тош, цемент, ғишт, бетон плиталар бошқа ҳудудлар каби узоқдан олиб келинмайди. Хўш, нима учун қиммат бўлиши керак?! Энди қуриладиган янги уйлар халқимизга маъқул келадиган нархларда қурилиши керак. Бу асосий талаблардан бири бўлади.

Вилоят раҳбари кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида уй-жойга муҳтож 100 нафар фуқарога янги уйларнинг калитларини тантанали топширди.

Шундан сўнг, нуронийлар ҳамроҳлигида хонадонларда бўлиб, уй эгаларининг қувончига шерик бўлди.

– Иккинчи гуруҳ ногирониман. Аёлим университетда фаррош бўлиб ишлайди. Бир нафар фарзандимиз бор. 22 йилдан бери опамнинг уйида яшар эдик. Яратганнинг ўзига шукур! Мана, янги йилни энди оилам билан ўзимизнинг уйимизда кутиб оладиган бўлдик. Президентимизга мингдан-минг раҳмат. Йиллар давомидаги орзу ва армонларимизни ушалиши учун асосий сабабчи бўлдилар, – дейди хонадон эгаларидан бири Алишер Саидмуродов.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.