Тоғ бағридаги Боғча қишлоғида мактаб, боғча, тиббий пункт ва кутубхона бинолари фойдаланишга топширилди

Президентнинг жорий йил 1-2 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириққа асосан, (https://t.me/axborot_xizmati/10658) 400 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилаётган Боғча қишлоғидаги бунёдкорлик ишлари учун 8,7 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, “Термиз таъминот саноат қурилиш” корхонаси томонидан таъмирталаб ҳолатда бўлган 44-умумтаълим мактабнинг мавжуд биноси замон талабларига мослаб мукаммал таъмирланди ва 80 ўринли янги қўшимча бино ҳамда спорт зал қурилди.

Шунингдек, 40 ўринли мактабгача таълим муассасаси, тиббий пункт ва кутубхона бинолари ҳам қурилиб фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

– Жуда қисқа муддатда чекка қишлоғимизда халқимиз хаёлига сиғдира олмайдиган ишлар амалга оширилди. 6 ойда шундай кўркам бинолар қад ростлади, йўллар қурилди. Буларни кўриб, рости, невараларимга ҳавас қиляпман. Биз тоғликлар Президентимизга чексиз раҳмат айтамиз. Бу ишлар инсон қадри улуғланишининг амалдаги яққол исботи, – дейди Боғча қишлоғи нуронийси Аллаберди ота Беков.

Тадбирда вилоят Маданият бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари ижодий жамоалари томонидан байрамона дастурлар намойиш этилди.

Маълумот ўрнида, “Сангардак” маҳалласининг Боғча қишлоғида жорий йилда давлат дастури асосида қурилиши бошланган 22 км масофадаги автомобил йўли 2022 йилда фойдаланишга топширилади.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.