Тўра Боболов бемор болажонлар ҳолидан хабар олиб, янги йил совғаларини улашди

Беғубор қалбларга қувонч, хуш кайфият ва умид учқунини улашиш мақсадида бугун вилоят ҳокими Тўра Боболов ички ишлар бошқармаси бошлиғи билан биргаликда янги йил муносабати билан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида бўлиб, бемор болалар ҳолидан хабар олди ҳамда уларга байрам совғаларини улашди.

– Фарзандим касал бўлганлиги учун Янги йилни оила даврасида кутиб ололмадик. Вилоят ҳокимининг ўзлари касалхонага келиб, байрам билан табриклаганлари биз оналарни кўнглини тоғдек кўтарди. Тўғриси буни кутмаган эдим. Айниқса, болажонларни қувончини кўриб, ғуборларимиз ариди. Бунинг учун катта раҳмат айтаман – дейди Каромат Мирзақулова.

Кутилмаган байрам ташрифи 75 нафар болажонлар учун бир олам қувонч ҳадя этди.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.