Шаҳар ва туман ҳокимликларининг фаол ахборот хизмати раҳбарлари эътироф этилди

Бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган ахборот асрида янгиликларни кенг аудиторияга тезкорлик, холислик ва аниқлик билан етказиб беришда ахборот хизматининг фаолияти алоҳида ўрин тутади.

Юртимизда юз бераётган ўзгаришлар, вилоятда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишдаги фаоллиги ҳамда ҳаётнинг қайноқ нуқталарида туриб, муайян воқеликка ўз вақтида билдираётган холис ва тезкор муносабати, халқимизнинг мамлакат тараққиётига дахлдорлик ҳиссини янада оширишга қўшаётган ҳиссаси учун бир гуруҳ фаол шаҳар ва туман ҳокимликларининг ахборот хизмати раҳбарлари тақдирландилар.

Уларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Файзулла Маманов топширди.

Тадбирда соҳани янада ривожлантириш мақсадида янги ғоя ва таклифлар ўртага ташланди.

Шунингдек, мазкур ташаббусни давом эттириш мақсадида вилоятимиздаги фаол журналист ва блогерларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунида рағбатлантиришга келишиб олинди.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.