Сурхондарёда 721 та маҳаллада «Ҳоким ёрдамчилари» фаолиятини бошлади

Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 январдаги Фк-3-сонли Фармойишига асосан ҳудуддаги 721 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди. Улар маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланадилар.

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими асосида ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчиларини Миллий кадрлар захирасига киритиш ҳамда паст натижа кўрсатганларни лавозимдан озод этиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритилади.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.