«Ҳоким ёрдамчилари»нинг ойлик маоши миқдори қанча?

Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланган:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида – ҳозирда 4 млн. 932 минг сўм;

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6,5 баравари миқдорида – ҳозирда 5 млн. 343 минг сўм.

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида – ҳозирда 5 млн. 754 минг сўм.

Ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлган тақдирда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.