Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзгаришларга ягона умид бўлиб қолмоқда — The Economist

Нашр шарҳловчилари коррупциялашган тузумни Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги таъкидланади:

хомашё товарлари экспортига қарамлик;
аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;
иқтисодиётдаги беқарорлик;
уюшган жиноятчилик.

Мақолада, шунингдек, зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида таъкидланади.

Бироқ нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев:

мажбурий меҳнат амалиётига барҳам берди;
оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берди;
мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди 

Бу, The Economist шарҳловчиларига кўра, ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги яхши хабар.

https://t.me/axborot_xizmati

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.