Термиз шаҳрида “Маҳаллабай” ишлашнинг янги тизими амалда
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 январь куни маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш буйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топриқлар ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги “Паттакесар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тадбир доирасида маҳаллада истиқомат қилувчи ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 210 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, режа бўйича маҳалла ҳудудидаги жойлашган 1 км. дан ортиқ кўчаларга тош-қум аралашмаси тўкиш ишлари амалга оширилди. Малакали мутахассислар томонидан маҳалла аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, “Соғлом авлод учун” халқаро ҳайрия фонди томонидан 9 турдаги бепул дори-дармонлар ва кўзойнаклар берилди.
Маҳалладаги 15 та муддатини ўтаган электр ёғоч устунлар бетон устунларга алмаштирилди. Маҳалла аҳолиси ва шаҳар ташкилотлари ишчи ходимлари билан биргаликда ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йўл ёқаларига 1000 тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Куни кеча бошланган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, амалга оширилаётган ишлар билан бирма-бир танишди. Маҳаллада олиб борилаётган ишларни сифатли ва режали асосда ташкил этилиши юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари маҳалла ҳудудида йиллар давомида қаровсиз бўлиб турган ва айни вақтда замонавий кўринишда қайта таъмирланиб, зарур жиҳозлар билан таъминланган Термиз шаҳар 5-сонли оилавий поликлиникаси шахобчасининг тантанали очилиш тадбирида иштирок этди.
Кун давомида маҳалладаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига 1000 нафарга яқин хашарчилар иштирок этди.
Кенг кўламда бошланган қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz