Навбатдаги Ҳокимлик соати ва тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди
Бугун, 24 январь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги Ҳокимлик соати йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.
Йиғилишда вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларида ижро интизоми ҳолати, жамоат транспорт хизматини ривожлантириш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда олиб борилаётган ишлар ҳолати танқидий муҳокама қилинди.
Шундан сўнг, фаолиятида муаммолари бўлган тадбиркорлар билан вилоят ҳокимининг навбатдаги “Тадбиркорлар қабули” бўлиб ўтди.
Қабулда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 17 нафар тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар бўйича вилоят ҳокимига мурожаат қилди. Мурожаатларнинг асосий қисми тижорат банкларидан кредит олиш, коммунал соҳадаги муаммолар ва бошқа соҳаларга оид масалалар билан боғлиқ бўлди.
Қабулда қатнашган тадбиркорларнинг 5 нафарининг мурожаати жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этиладиган 12 та масала бўйича алоқадор ташкилотларга топшириқлар берилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ