Термиздаги тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасига 1,5 минг нафар хотин-қизлар ишга олинади

Термиз тумани “Айритом” маҳалласи ҳудудида "Indenim Textile" МЧЖ томонидан қиймати 126 млрд. 200 млн. сўм бўлган йилига 10 минг тонна тайёр кийимлар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган тикув-трикотаж махсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг 40 фоизи ички бозорга сотилади ҳамда 60 фоизи (йилига 1,0 млн доллар) экспорт қилинади.

Мазкур текстил корхонасида уч сменада иш ташкил этилиши ҳисобига Термиз шаҳри, Термиз ва Жарқўрғон туманларидаги 1500 нафар хотин-қизлар доимий иш ўрнига қабул қилинади.

Корхонада ташкил этилган семинарда вилоят ҳокими Тўра Боболов, вилоят прокурори Садриддин Турдиев, вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Тоиров, мазкур туманлар ва шаҳар ҳокимлари, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона масъуллари иштирок этди.

Вилоят раҳбари корхона фаолияти ҳамда ишчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Шундан сўнг семинар иштирокчиларига, маҳаллаларда ишсиз хотин-қизларни мазкур корхонага ишга жойлаштириш жараёнини самарали ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шу билан биргаликда, ҳудудлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, аҳолига қулайликлар яратиш, уларнинг даромадларини ошириш бўйича аниқ мисоллар билан йўналиш кўрсатилиб, масъулларга вазифалар юклатилди.

- Корхонамизга ишга қабул қилинган хотин-қизлар, дастлаб бир ой давомида мутахассислар томонидан ўқитилади, - дейди, корхонанинг ходимлар билан ишлаш бўлими раҳбари Малика Шаймардонова. - Ушбу жараёнда уларга 825 минг сўм миқдорида ойлик тўланади. Ишга қабул қилинганларга 1,5 млн. сўмдан 2,0 млн. сўмгача иш ҳақи тўланади. Ишчи-ходимлар учун автобус қатнови йўлга қўйилиб, икки маҳал бепул овқат ва ўз вақтида ишга келганларга ҳар ой устама пули берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.