Сариосиёда ҳоким ёрдамчиларига компьютер жамланмалари топширилди
Вилоятдаги иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида танланган маҳаллаларда ҳудудни ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Бугун Сариосиё туманидаги Ширин маҳалласида ташкил этилган семинарда ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллада ёшлар етакчилари томонидан ҳудудларни ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган режалари ҳамда амалга оширган ишлари билан тинишилди. Уларга мазкур ишларни самарали ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилиб, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти учун зарур бўлган замонавий компьютер жамланмалари топширилди.
Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Тоиров, туман ҳокими А.Хужақулов, секторлар ҳамда вилоят бошқармалари ва уларнинг тумандаги вакиллари иштирок этди.
Малакали шифокорлар томонидан 40 ёшдан ошган аҳоли, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ҳамда "Темир дафтар"га киритилган 525 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 165 нафарида касаллик аниқланиб, 155 нафар аҳоли амбулатор шароитда 10 нафари стационар шароитда даволанишга юборилди.
Семинарда туманда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси, шунингдек, “Беш ташаббус” доирасида бажарилаётган ишлар ва аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
Ушбу маҳаллада ободонлаштириш ишлар ҳам йўлга қўйилиб, хайрли ташаббусга 65 та махсус техникалар 300 га яқин ҳашарчилар жалб этилган ҳолда 2 км ички йўлларга тош-шағал ётқизиш ишлари амалга оширилди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz