Шарғун шаҳрида 60 ўринли замонавий туғруқ комплекси ишга тушди

Сариосиё тумани Шарғун шаҳрида 12 млрд. 753 млн. сўм маблағ эвазига барча қулайликларга эга бўлган замонавий туғруқ комплекси қурилиб фойдаланишга топширилди.

Комплекснинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали маросимда вилоят ҳокими ўринбосари И.Сапаров, вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов ҳамда туман ҳокими, нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.  

- Шарғун шаҳримизнинг бугунги қиёфаси тубдан ўзгарди. Беш йил олдинги ҳолати билан бугунги кўриниши, аҳоли учун қулайликларнинг яратилганлиги, янги замонавий биноларнинг қад ростлагани ва мана бу комплекснинг ишга тушгани бизни беҳад қувонтирди, - дейди Хўжа Аловиддин Аттор жомеъ масжиди имом хатиби Фазлиддин домла Кароматов. Ижобий ўзгаришларга кўзимиз шунчалик ўргандики, ўйлаб қарасак, бу ўзгаришларни оддий қабул қила бошладик. Давлатимиз раҳбарининг ташрифларидан сўнг бошланган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, шаҳарчадаги қабристондан тортиб, мактаблар, боғчалар, кўп қаватли аҳоли яшаш хонадорлари ва йўллардан тортиб барча жойларга ижобий таъсирини кўрсатди. Илоҳим юртимизда бунёдкорлик ишлари давомли ва тинчлигимиз абадий бўлсин.

Ушбу комплексда скрининг маркази, УЗИ, ЭКГ, рақамли рентген апарати (сифровой ренген), барча таҳлилларни амалга ошириш имкониятига эга замонавий лабаратория ҳамда таҳлилларни электрон тарзда шифокорларга юбориш, республика шифохоналари билан видеоконфиренция алоқа ўрнатган ҳолда ташхис қўйиш ва бошқа тиббиёт амалиётларини бажариш имконияти яратилган. Бу ерда 4 нафар акушер гинеколог, 25 нафар ҳамшира, 15 та кичик тиббиёт ходимлари фаолият кўрсатади.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.