Тўра Боболов: Мингчинорликлар ижобий ўзгаришларни сезиши керак

Бугун, 27 январь куни Олтинсой туманинг Мингчинор маҳалласида тупроқ йўлларга тош-шағал тўкиш, ободонлаштириш, аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кўргазмали семинар ҳамда бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирга вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, туманда ишлаб чиқарилаётган саноат, қишлоқ хўжалиги ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси билан танишди. Шундан сўнг, ҳоким ёрдамчилари томонидан ишлаб чиқилган ҳудудларни ривожлантириш лойиҳалари ҳамда улар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Суҳбат давомида ҳудудлар имкониятларидан келиб чиқиб, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Вилоят раҳбари давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаолларига юзланиб, янги тизим ҳар бир оилага ислоҳотлар натижасини олиб кириши ва аҳолининг яшаш даражасини ўзгартириши зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллада ёшлар етакчиларидан тортиб, барча даражадаги давлат хизматчилари ташаббус кўрсатган ҳолда билдирилган ишончни оқлаши лозимлигини таъкидлади. - Қисқа вақтда мингчинорликлар ижобий ўзгаришларни кундалик турмушларида сезишлари керак, - деди вилоят ҳокими.

Шунингдек, вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз мулоқотда 30 га яқин мурожаатни тинглади. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди. Мурожаатларнинг ижроси вилоят ҳокими томонидан назоратга олинди.

Кун давомида маҳалладаги бир километрга яқин йўлларга тош-шағал тўкилиб, бу ишларга  30 га яқин техника жалб этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.