Денов туманига янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Денов тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Пардаев Рустам Убодуллаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Алламурадов Абдумалик Абдуқодирович Денов тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
А.Алламурадов 1977 йил 17 апрелда Термиз туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат университети, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида прокуратура, адлия, ички ишлар органлари тизимида турли лавозимларда, 2019-2020 йиллар Сурхондарё вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири, 2020 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибиятининг мудири лавозимида ишлаган.
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Маълумот учун, Р.Пардаев 2020 йилнинг 5 ноябрь кунидан Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz