Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари қирқ тўртинчи сессияси ўтказилди.

Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди. Унда туманнинг барча соҳалардаги кўрсаткичлари яхши эмаслиги, аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида етарли даражада иш олиб борилмаётганлиги ҳамда келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Юсупов Илҳом Элмуродович туман ҳокими вазифасидан озод қилинди. Денов тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич Қизириқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Р.Пардаев 1979 йил 7 апрелда Қизириқ туманида туғилган. 2006 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги иқтисодчи. 

Меҳнат фаолияти давомида АТ “Микрокредитбанк” Жарқўрғон филиали бошқарувчиси ва вилоят филиали, вилоят иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси, инвестициялар бош бошқармаси, инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2020 йилдан то шу кунгача Денов тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Маълумот учун, И.Юсупов 2020 йилнинг 11 июль кунидан Қизириқ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.