Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган иш режасига асосан маъмурий судлар томонидан 2020 йил ва 2021 йилнинг тўўқиз ойи давомида давлат солиқ хизмати органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича амалиёти ўрганиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йилнинг иккинчи ярмига мўлжалланган иш режасига асосан маъмурий судлар томонидан 2020 йил ва 2021 йилнинг тўўқиз ойи давомида давлат солиқ хизмати органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари
ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш билан боғлиқ ишларни кўриш бўйича амалиёти ўрганиб чиқилди.
Статистик маълумотларга кўра, судларда 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида 11 339 та (2020 йилда 15 066 та) маъмурий иш кўриб чиқилган бўлиб, шундан давлат солиқ хизмати органи (мансабдор шахс)ларининг қарорлари ёки ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) бўйича кўрилган маъмурий ишлар 744 (186) тани ёки 6,6 (1,2) фоизни ташкил қилган.
Кўриниб турибдики, давлат солиқ хизмати органи (мансабдор шахс)ларининг қарорлари ёки ҳаракат (ҳаракатсизлиги)га нисбатан кўрилган маъмурий ишлар 2021 йилнинг тўққиз ойининг ўзида 2020 йилнинг кўрсаткичига нисбатан 300 фоизга кўпайган.
2021 йилнинг тўққиз ойида мазкур турдаги 744 та ишдан 556 таси
ёки 74,7 фоизи давлат солиқ хизмати органи (мансабдор шахс)ларининг қарорларига нисбатан, 188 таси ёки 25,3 фоизи ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)ларга нисбатан кўриб чиқилган. Шундан 76 таси жисмоний шахсларнинг аризасига асосан, 668 таси юридик шахсларнинг аризасига асосан кўриб тамомланган.
Вилоят маъмурий
судининг судьяси: С.Халматов
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz