Вилоятимизда халқ таълими тизими ислоҳ қилинади

Бу борада амалга оширилиши белгиланган ишлар бугун вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида бўлиб ўтган навбатдаги Ҳокимлик соатида муҳокама қилинди. 

Вилоят ҳокими Тўра Боболов раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда, ҳудудларда умумтаълим мактабларидан 500 метр масофада ҳам мактаб филиаллари фаолият юритаётгани, дарс жараёнлари асосий мактабларда ташкил этилаётган филиаллар мавжудлиги таъкидланди. Вилоят ҳокими шу каби мактаб филиалларини тугатиш ва биноларини мактаб балансида қолдириш бўйича қатъий топшириқ берди.

- "Аҳоли сони ўсиб бормоқда. 5 йилдан кейин қўшимча мактабларга эҳтиёж янада ортади. Шу сабабли бу биноларни мактаблар балансида қолдиришимиз шарт, - деди вилоят раҳбари. 

Муҳокамадан сўнг, вилоятдаги мавжуд 215 та мактаб филиалидан 18 таси асосий мактаб билан оралиқ масофаси яқинлиги сабабли, 24 тасидаги ўқувчиларнинг асосий мактабга келиб-кетишини ташкил қилиш (автотранспорт воситаси билан таъминлаш) орқали, 33 тасида шароитлар яхши эмаслиги сабабли фаолиятини такомиллаштириш ҳамда 87 тасининг фаолиятини яхшилаш ва қўшимча бино қуриш ҳисобига янги мактаб сифатида юридик мақом бериш, 53 тасини қайта қуриш орқали янги мактабга айлантириш ва филиалларни тугатиш бўйича дастлабки чора-тадбирлар белгилаб олинди. Вилоят ҳокими бир ҳафталик муддатда мактаб филиалларини қайта инвентаризациядан ўтказиш ишларини якунлаб, комиссия хулоласини тақдим этиш бўйича топшириқ берди. 

Йиғилишда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва йиғилиш баёнларининг, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро қилиниши аҳволи ҳамда вилоятда ёшлар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди. 

Вилоят раҳбари ушбу йўналишларда хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулларга тегишли тартибда огоҳлантириш бериб, уларни бартараф этиш бўйича муддат белгилади.

Видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, секторлар, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. 

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.